Saved in:
Bibliografiske detaljer
Hovedforfatter: Жумаев, М.М.
Format: Recurso digital
Sprog:
Udgivet: Zenodo 2025
Online adgang:https://doi.org/10.5281/zenodo.15659501
Tags: Tilføj Tag
Ingen Tags, Vær først til at tagge denne postø!
Indholdsfortegnelse:

Резюме. Темпоромандибуляр дисфункциялар (ТМД) — жағ бўғими ва унга туташ мушак-лар-нинг функционал бузилишлари билан тавсифланадиган оғриқли клиник синдром бўлиб, кўпинча ёш катталарда, айниқса 25–30 ёш оралиғидаги шахслар орасида учрайди. Ушбу мақола учта турли минтақада (Саудия Арабистони, Финляндия, Туркия) ўтказилган клиник тадқиқотлар асосида ТМДнинг эпидемиологияси, хавф омиллари ва симптоматик ифодаланишини қиёсий тарзда таҳлил қилади. Шунингдек, мақола Ўзбекистон контекстида ушбу муаммо ҳолатини кўриб чиқади ва мавжуд даволаш амалиётлари, диагностика имкониятлари ҳамда стоматологик ёрдамнинг қамрови нуқтаи назаридан минтақавий фарқларни ёритади. Мақолада таниқли стоматолог олимлар — Gilles J. Lavigne  (ТМД ва уйқу бруксизми ўртасидаги боғлиқлик), Rüdiger Emshoff  (визуал диагностика ва ультратовуш усуллари бўйича ишлари), ва James Q. Swift  (мультидисиплинар даволаш ёндашувлари) — нинг илмий қарашлари асосида замо-навий назарий ёндашувлар ҳам келтирилади. Ўзбекистонда ТМДга оид эпидемиологик маълумотлар етарли даражада мавжуд эмаслиги туфайли, мақолада мавжуд бўлган чекланган клиник маълумотлар ва талабалар орасидаги кузатувлар асосида таҳлилий мулоҳазалар берилган. Ушбу мақоланинг мақсади — ТМД тарқалишини халқаро ва локал (Ўзбекистон) миқёсда солиштириш, замонавий илмий манбалар асосида патологияни аниқлаш ва унга қарши самарали диагностика ҳамда даволаш стратегияларини таклиф қилишдир. Таҳлиллар ТМДга олиб келувчи омиллар сифатида психологик стресс, парафункционал одатлар, бруксизм ва нотўғри ётиш ҳолатлари каби омилларни ажратиб кўрсатади. Шунингдек, мақола стоматологик хизматни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон учун зарур бўлган тавсияларни беради.
Калит сўзлар: темпоромандибуляр дисфункция (ТМД); бруксизм; психологик стресс; эпидеми-ология; стоматология; диагностика; мультидисиплинар даволаш.